<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Хизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
<lyrics>[V1]
 Мени севган азалда
 Мени деган азалда
 Ҳар доим берган далда
 Раббим Исодир билдим
 Қодир Худодир билдим.

[V2]
 Мен Уни билмасам ҳам
 Мени билган У бекам.
 Мен тамон босган қадам
 Раббим Исодир билдим
 Қодир Худодир билдим.

[V3]
 Ачинган ҳар сония
 Мени сақлаган қоя.
 Нажот - бу буюк ғоя,
 Раббим Исодир билдим
 Қодир Худодир билдим.

[V4]
 Билдим Худо Севгидир
 Исо - йўл жаннатга бир
 Ҳамма нарсага қодир
 Раббим Исодир билдим
 Қодир Худодир билдим.

[V5]
 Гуноҳдан поклаган У
 Айбимдан оқлаган У.
 Бир Чўпон бор, бир сурув...
 Раббим Исодир билдим
 Қодир Худодир билдим

[V6]
 Зулматдан олиб чиққан
 Нури билан ёритган
 Мен учун жонин тиккан
 Раббим Исодир билдим
 Қодир Худодир билдим.

[V7]
 Кимни етгай журъати
 Ғам чекмасин сийрати
 Худонинг чин сурати
 Раббим Исодир билдим
 Қодир Худодир билдим

[V8]
 Хушхабарга ишонинг
 Нажот топгайдир жонинг
 Тўғри ва пок имонинг
 Раббим Исодир билдим
 Қодир Худодир билдим.

[V9]
 Бугун мен имондаман
 Пок Муқаддас қондаман
 Мен тирик Каломдаман
 Раббим Исодир билинг!
 Қодир Худога келинг!</lyrics>
<title>Билдим</title>
</song>